"Бавария" яна Фликни ортга қайтариши мумкин, рўйхатда яна икки мутахассис номи келтирилган

"Бавария" клуби ёзда янги бош мураббий билан мавсумни бошлашидан хабарингиз бор. Айни вақтдаги мураббий Томас Тухель жамоада қолмаслигини маълум қилиб бўлганди. 

"Bild" нашрининг хабарига кўра, раҳбарият яна Ханс-Дитер Фликни ортга қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, рўйхатдан Эрик Тен Хаг (МЮ) ва Роберто Де Дзерби ("Брайтон") каби мутахассислар ўрин олган. 

Эслатиб ўтамиз, Флик 2019-2021 йиллар оралиғида мюнхенликларга устозлик қилган. Унинг қўл остида "қизил машина" треблга эришган. Хансининг охирги иш жойи Германия терма жамоаси бўлганди, мундиалдаги муваффақиятсизликдан сўнг у истеъфога чиқарилганди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию