"Байер" 22 йилдан сўнг яна еврокубоклар финалига чиқди

"Байер" кеча Европа лигаси ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Рома" билан куч синашди. Унда томонлар жанговор 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Шу тариқа, леверкузенликлар Европа лигаси финалига йўл олди. Улар охирги марта 22 йил олдин 2002 йили еврокубоклар финалида майдонга тушишганди. Ўшанда германияликларни "Реал" 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. 

Шунингдек, 1987/1988 йилги мавсумда ҳам "Байер" финалда ўйнаган. УЕФА кубоги ғолиблиги учун кечган баҳсда жамоа "Эспаньол"дан устун келганди (0:3, 3:0, пенальтилар сериясида - 3:2).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!