"Боруссия Д" финалда мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради! Қандай қилиб?

Европа чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсуми финалчилари ҳам маълум бўлди. "Боруссия Д" Энрике бошчилигидаги ПСЖни икки ўйинда ҳам мағлуб этди ва финалга йўл олди. "Бавария" тўсиғидан ўтган "Реал" бу сафар ҳам "чемпионлар тожи"ни киийишга яқин келмоқда. 

Хабарингиз бор, "қироллик клуби"нинг асосий юлдузларидан бири Жуд Беллингем Мадридга ўтган ёзда айнан немис клубидан келиб қўшилган эди. Англиялик футболчи энди финалда собиқ жамоасига қарши ўйнайди. 

Агар ушбу финалда "Боруссия" ғолиб бўлса, УЕФАдан 20 миллион евро олади. Аксинча, Беллингем ва "Реал" турнир кубогини қўлга киритса, унинг трансфери учун Дортмунд клуби "қаймоқранглилар"дан қўшимча 25 миллион евро олади. Бу унинг трансфер шартларида келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" - "Реал" ўртасидаги финал 1 июнда "Уэмли" стадионида бўлиб ўтади. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!