Доннарумма: Агар "Боруссия" финалда деб ўйлаётган бўлса, адашади

Жанлуижи Доннарумма Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк баҳсида ПСЖнинг "Боруссия"га учралган мағлубияти ҳақида гапирди. 

Парижликлар сафарда "асаларилар"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жавоб баҳси 7 май куни бўлиб ўтади. 

"Биз яхшироқ прессинг қилиб, тўпни тез қайтариб олдик. Шунингдек, кўпроқ гол уриш учун имкониятлар яратдик. 

"Агар дортмундликлар аллақачон ғалаба қозониб, финалга йўлланма олдик деб ҳисобаётган бўлса, адашади",
- деди ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!