ЕЧЛ. Ҳафтанинг рамзий жамоаси билан танишинг!

Бу ҳафта Европа чемпионлар лигаси ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Дастлаб, сешанба оқшомида ПСЖ - "Боруссия" учрашуви бўлиб ўтди. Парижликларда бир қанча яхши имкониятлар юзага келган бўлса ҳам, 50-дақиқада Хуммельс боши билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, "Боруссия" сўнгги 11 йил ичида илк бор Чемпионлар лигаси финалига йўл олди. 

Кеча эса "Реал" ва "Бавария" ўртасидаги сўнгги ярим финал беллашуви бўлиб ўтди. Драматик кечган учрашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, Дэвис ҳисобни очган бўлса, Хоселу сўнгги дақиқалар ичида икки марта жавоб қайтарди. Шу тариқа, "қаймоқранглилар" умумий ҳисобда 4:3 ҳисоби билан ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 

Ушбу ҳафтанинг рамзий жамоаси билан танишинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!