Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди?

Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг асосий фигураларидан бири ҳисобланади. Россия Премьер-лигасининг навбатдаги турида 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз “Рубин” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг дуранг натижасига ҳисса қўшди.

Аббосбек ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатда ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига легионеримизнинг фикрларини ҳавола этади.

Россия Премьер-лигасидаги ўзбекистонлик ўйинчилар билан муносабат ҳақида

Биз Ўзбекистонда бўлганимизда хабарлашиб турамиз. Баъзан вақт топиб, майдондан ташқарида ҳам кўришамиз. Лекин кўпинча бунга вақт етишмайди.

ЦСКАнинг мусобақа жадвалидаги ўрни ҳақида

Саккизинчи поғона – ЦСКА лойиқ бўлмаган жой. ЦСКА кучли учликда бўлиши керак.

Танқидга муносабат ҳақида

Мен клуб ва юртимиз федерацияси ўртасидаги келишувни ҳурмат қиламан. “Спартак” билан ўйинни ўтказиб юбориш мен учун ҳам оғир бўлди. Ўзим ўйнашни истагандим, лекин клуб ва федерация ўртасидаги келишув бор эди ва вазият шуни тақозо этди.

Танқидларга хотиржам ёндашаман. “Спартак” билан ўйин олдидан дисквалификацияга учрашимни атайин қилмаганимни мен ҳам, жамоа ҳам биламиз. Ўша пайт қарши ҳужум уюштирилди ва қарор қабул қилиш учун бир лаҳза бор эди холос. Шунақа бўлиб қолди. Карточка олганимдан афсусландим.

Қўлдан чиқарилган ғалабалар ҳақида

Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар психологик жиҳатдан ҳам таъсир қилади. Ҳар бир учрашувда майдонга ютиш учун тушамиз ва охиригача курашамиз.

Ҳусановга ўта муҳим вазифа юкланади

Шомуродов номини тарихга муҳрлади

Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!