Икер Муниаин: Ажралиш вақти келди

Икер Муниаин "Атлетик"ни тарк этадиган бўлди. 

31 ёшли ярим ҳимоячи мавсум якунида басклар таркибини тарк этишини маълум қилди. У "Атлетик" тизимида 19 йилдан бери, асосий жамоада эса 15 мавсумдан бери тўп тепиб келяпти. 

"Сен - менинг ҳаётимдаги энг яхшисисан, аммо энди ажралиш вақти келди", - деди Муниаин. 

У "Атлетик" таркибида жами 557 та беллашувда майдонга тушиб, 75 та гол ва 70 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Бундан ташқари, Испания кубоги ва Суперкубогини (2 марта) ҳам ютган. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!