"Интер" Бразиялиядан ёш дарвозабон олиб келади
"Атлетико Паранаэнсе" дарвозабони Бенто Крепски "Интер"га ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" нашри хабар бермоқда.
Бенто - "нерадзурри"нинг ёзги трансфер мақсадларидан бири. Бироқ, миланликлар ҳали футболчининг клуби билан келишувга эришишлари керак, у учун 25 миллион евро талаб қилмоқда.
Бенто "Атлетико Паранаэнсе" тарбияланувчиси. Бразилия А сериясининг жорий мавсумида 24 ёшли дарвозабон 4 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар