"Интер" икки футболчиси билан янги шартнома имзолайди
"Интер" ярим ҳимоячи Николо Барелла ва ҳимоячи Франческо Аcерби билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.
Ачербининг "нерадзуррилар" билан шартномаси яна 1 йилга мўлжалланган. Шу тариқа, италиялик футболчи 2026 йилнинг ёзига қадар клубда қолади.
Барелла "қора-кўклар" билан шартномасини 2029 йилнинг июнигача узайтиради. Унинг маоши йилига 7 миллион еврогача ошади.
Аввалроқ, “Интер”нинг икки нафар футболчиси клубни текинга тарк этиши хабар қилинганди.
Фикрлар