Исталган бой клубни чўчитадиган нарх! Хвича учун "Наполи" қанча талаб қиляпти?

Хвича Кварацхелия трансфери учун "Наполи" 100 миллион евродан кўпроқ пул талаб қилади. 

Аввалроқ, "Наполи" вингерига ПСЖ ва "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққанди. 

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, Италия клуби футболчини 120-130 миллион еврога баҳоламоқда. Айни пайтда неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис уни қўйиб юборишни истамаяпти. 

"Наполи" грузиялик футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. "Рома" билан ўйин олдидан клуб вакиллари агент Мамука ва Жугели Хвичанинг отаси билан музокара олиб боришди. Тез орада улар яна учрашадилар. 

А Сериянинг жорий мавсумида Кварацхелия 31 ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 6 та ассист муаллифига айланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!