Иван Бошкович: "72 дақиқа давомида барчаси ўз қўлимизда эди"

Суперлига 8-туридан ўрин олган ОКМК – Сўғдиёна (5:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Голларга бой, очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Афсуски, якуний натижа биз учун қониқарли бўлмади. 72 дақиқа давомида барчаси ўз қўлимизда эди. Афсуски, ўйинни ташлаб юбордик, таҳлил қилиб чиқамиз. Очиғи, бундан яхшироғини кутган эдим. Ҳисобга ўз таъсирини ўтказган бир нечта оддий хатоларга йўл қўйдик. Сўнгги 20 дақиқаликни жуда ҳам бўш ўтказдик.

"Навбаҳор"га қарши мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказган эдик. Тўғри, натижа яхши бўлмаганди, аммо қолган барча жабҳада рақибдан устун бўлган эдик. Шу сабабли, ўтган ўйин бугунги беллашувга салбий таъсир қилди, демаган бўлардим".

Comments

You must be logged in to commet!