"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон сафарда Гонгконгни енгиб, гуруҳ пешқадами бўлиб олди!

Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида Гонгконг - ЎЗБЕКИСТОН учрашуви бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 0:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Дастлаб, Шомуродов Турғунбоевнинг қанотдан узатиб берган тўпини дарвозага жойлаб қўйди. 66-дақиқада эса Ашурматов Машариповнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини боши билан рақиб дарвозасига киритди - 0:2. 

Ушбу натижадан сўнг ҳамюртларимиз очколари сонини 7 тага етказиб олди. "Оқ бўрилар" Эроннинг кам ўйин ўтказгани эвазига 1-ўринни банд этиб турибди. 

{game}18944456{game}

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!