“Ливерпуль” афсонаси Муҳаммад Салоҳни қаттиқ танқид қилди

“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Грэм Сунесс ҳозирги жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳни аямай танқид қилди.

- Майдонда оғир вазият юзага келганида ва рақиб футболчиси уни кучлироқ таъқиб қилганида Муҳаммад Салоҳ ўйиндан “тушиб” қолади. Салоҳга бундан ўйнаш ёқмайди.

Бир неча учрашувда мисрлик форвард курашдан қочганини кўрдик. У “Ливерпуль” футболчиси сифатида ҳар доим охиригача курашиши шарт, - деди Грэм Сунесс.

Муҳаммад Салоҳ “қизиллар” сафида 2017 йилдан бери ўйнамоқда. Бу давр ичида африкалик тўпурар Англия чемпионати, ички кубоклар, Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!