“Манчестер Юнайтед” учта зўр футболчига харидор

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ёзги трансферлар вақтида ўнг қанот  ҳимоясига янги ўйинчи олиб келиш бўйича иш олиб бормоқда.

Айни пайтда бу позиция эгаси Аарон Уан-Биссака ҳисобланади. Лекин мураббийлар штаби унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.

Таниқли журналист  Руди Галеттининг маълум қилишича, манчестерликлар бу позицияга учта номзоддан иборат рўйхат тузиб қўйган.

 “Манчестер Юнайтед” вакиллари 23 ёшли Жереми Фримпонг (“Байер”), 25 ёшли Жюль Кунде (“Барселона”) ва 28 ёшли Дензел Дюмфрис (“Интер”) каби футболчиларга эътибор қаратди.

Transfermarkt экспертлари Фримпонг ва Кундени 50 миллион евро, Дюмфрисни 27 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!