Месси жароҳати сабаб Аргентина терма жамоасининг Сальвадор ва Коста-Рикага қарши учрашувларини ўтказиб юборади
Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик ўйинларида иштирок этмайди. Бу ҳақда "Tyc Sports" нашри хабар берди.
Лионель айни дамда мушакларидаги жароҳат сабаб даволанмоқда. 36 ёшли футболчи кеча бўлиб ўтган "Ди Си Юнайтед"га қарши ўйинда иштирок этмади. Лео МЛСнинг жорий мавсумида учта ўйин ўтказиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпионати соҳиблари март ойидаги ФИФА кунларида Сальвадор ва Коста-Рика билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Беллашувлар 23 ва 26 март кунларига белгиланган.
Фикрлар