Моуриньо "Евро-2024" фаворитларини айтди

  • 1 май, 22:33
  • 0

Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо бўлажак Европа чемпионати фаворитлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Мен учун асосий фаворитлар учта – Португалия, Франция ва Англия. Бироқ, кутилмаган ҳодисалар бўлиши мумкин. Лекин ўйинчиларнинг сифати ва сонига қараб, Португалия турнирга ғалаба қозониш мақсадида бориши керак, деб ўйлайман", - дейди 61 ёшли мутахассис.

Ёмон натижалар туфайли январь ойида "Рома"дан истеъфога чиқарилган мураббий айни дамда ишсиз бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади. Кубокнинг амалдаги соҳиби Италия терма жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!