Моуриньо: У Европанинг бошқа топ клубларида ҳам ўйнашга лойиқ

"Тоттенхэм" клуби собиқ мураббийи кореялик футболчи Сон ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Сонга шунчаки кореялик футболчи сифатида қарамайман. Унга дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида қарайман.

Клуб мухлисларига гапларим ёқмаслиги мумкин, аммо у унвонларни қўлга кирита оладиган клубда ўйнашга ҳақли. 

Сон Англияда "Манчестер Сити", "Ливерпуль", ва "Челси" каби жамоаларда фаолият олиб бориши мумкин эди. У Европанинг бошқа топ клубларида ҳам ўйнашга лойиқ. 

У замонавий футболда ҳужумнинг ҳар қайси қисмида эркин ўйнай олади. Хоҳ қанотларда, хоҳ марказйи ҳужумда ўзини тўлақонли кўрасата олади", - деди Моуриньо EA Sports FC нашрига.

31 ёшли футболчи Лондон клуби сафида 2015 йилдан бошлаб фаолият олиб бормоқда. Сон "шпорлар" таркибида 405 та ўйин ўтказиб, 162 та гол ва 83 голли узатма муаллифига айланган.

Жорий мавсумда эса, Премьер-лигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 9 та ассист қайд этди.

 

Comments

You must be logged in to commet!