МЮда тозалаш ишлари бошланиб кетди

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбариятдаги ўзгаришларни эълон қилди. 

Вақтинчалик ижрочи директор Патрик Стюарт ва бош молия директори Клифф Бэти мавсум охирида "қизил иблислар" сафини тарк этишга қарор қилди. 

Маълум бўлишича, Жан-Клод Блан 13 июль куни Омар Беррада ишга келгунга қадар бош директор лавозимида ишлайди. Бэти ўрнини эса Рожер Белл эгаллайди. 

Қайд этиш лозим, ўтган йили 24 декабрда Жим Ретклифф "қизил иблислар"нинг 25 фоиз акциясини сотиб олгач, клуб тизимида ва таркибда бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилаётганди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!