Намангандаги водий дербиси қандай ўтди?

Ўзбекистон Кубогидаги “ўлим гуруҳи” деб номланувчи “Н” гуруҳида марказий тўқнашув ва шу билан бирга водий дербиси бўлиб ўтди. Наманганда “Навбаҳор” ва “Андижон” клублари иштирокидаги ўйинга дарҳақиқат қизиқиш катта бўлди.

Кутилганидек, Андижондан Намангандаги стадионга кўп сонли мухлислар “армияси” келди ва ўйинга янада қўшимча жозиба бағишлашди. Ўз ўрнида шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, ишқибозлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва маданият янги босқичга кўтарилаётганини мазкур дерби олдидан кўрдик. Айниқса, андижонлик фанатлар яна янгича фантазиялари билан ўрнак бўлишди. Шунингдек, “Андижон” ишқибозлари ҳурмат юзасидан “Навбаҳор” номини тилга олган ҳолда олқишладилар. Буни ижобий кўринишда қабул қилган “Навбаҳор” мухлислари жавоб тариқасида “Андижон” номини тилга олиб олқишладилар ва стадиондаги бундай манзара чиндан ҳам ажойиб эди.

Ўйинга келсак, дерби мақомига мос тарзда кечди. Ўйиннинг 20-дақиқасида мезбонлар пенальтидан ҳисобни очдилар. Аммо ўша вазиятдан олдин, яъни, “Навбаҳор”нинг ҳужуми бошланишидан илгари тўп мезбон футболчисидан майдонни тарк этганди. Бироқ бош ҳакам бу вазиятда янглиш қарор туфайли тўпни “Андижон” ўйинчисидан чиқиб кетганини кўрсатди. Натижада шу ҳолатдан кейин наманганликлар якунда пенальтидан ҳисобни очдилар. “Андижон”да ҳам гол уриш имкониятлари бўлди. Бир вазиятда Бектемир Абдуманноновнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи тўсинга тегиб майдонни тарк этди. Яна бир ҳолатда Владимир Бубанья бурчакдан узатилган тўпдан сўнг боши билан зарба йўллади, хавфли чиқдию, бироқ мезбонлар аранг қайтариб қолдилар.

Иккинчи бўлим ўрталарида Йован Жокич ҳисобни 2:0 га оширди. “Андижон” эса 88-дақиқада бир бор жавоб қайтарди. Захирадан майдонга тушган Армин Бошняк икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамасдан Ўткир Юсупов дарвозасига йўл топа олди. Эътиборлиси, “Бургутлар” бу голни майдонда 10 футболчи бўлиб қолганида киритишди. Чунки 75-дақиқада Сардор Азимов бош ҳакамнинг ВАР тизимидан фойдаланганидан кейин қизил карточка кўрсатилиши эвазига майдонни эрта тарк этди.

Ўйин 2:1 ҳисобида “Навбаҳор”нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан кейин иккала жамоа мухлислари футболчиларни олқишладилар. Айниқса, “Андижон” ишқибозлари ўз суюклиларини гарчи ютқазганига қарамасдан уларга далда ва қўшимча мотивация бағишлаш учун янада фаол ва иштиёқ билан қўллаб, қарсаклар билан кузатиб қўйишди.

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:1 (1:0).

21 апрель. Наманган. “Марказий” стадион. 11153 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Шохруҳ Мақсудов.

Захира ҳаками: Ғайрат Жўраев.

VAR: Азиз Асимов

AVAR: Шохруҳ Аъзамов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Саид Шохруҳ

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Азим Аҳмедов, Филип Иванович, Фарруҳ Сайфиев, Йован Жокич, Одил Ҳамробеков, Асадбек Собиржонов (Иброҳим Йўлдошев, 78), Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров, Тома Табатадзе (Гиорги Никабадзе, 83).

“Андижон”: Игорь Литовка, Владимир Бубанья, Ислом Маматказин, Абдувоҳид Ғуломов, Сардор Азимов, Шерзод Эсанов (Абдураҳмон Комилов, 80), Фарҳод Бекмуратов, Бектемир Абдуманнонов (Армин Бошняк, 56), Илҳом Абдуғаниев (Леван Арвеладзе, 56), Фарҳод Соҳибжонов (Демир Имери, 86), Рустам Турдимуродов (Лука Згурский, 80).

Голлар: Тома Табатадзе, 20-пен. – 1:0. Йован Жокич, 59 – 2:0. Армин Бошняк, 87 – 2:1.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев, 70 – Илҳом Абдуғаниев, 46. Бектемир Абдуманнонов, 51. Владимир Бубанья, 89.   

Четлатиш: Сардор Азимов, 75.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Камбарали дехконов
22/04/2024 14:39
Навбохорди иккинчи голида офсайд бор эди
Абдухаликов Мухаммад
22/04/2024 09:44
Судя сотилганга ухшайди
&
Адхамжон Низомов
22/04/2024 06:12
Судья пидарас.