"Навбаҳор" Туркиядаги сўнгги учрашувини ўтказди
Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталья шаҳрида олиб бораётган "Навбаҳор" сўнгги назорат баҳсини бугун Россиянинг “Балтика” клубига қарши ўтказди.
Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Мазкур ўйинда “Навбаҳор” таркибида қуйидаги футболчилар майдонга тушди: Ўткир Юсупов, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Милош Милович, Лука Чермель, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Йован Жокич, Аброрбек Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Иброҳим Йўлдошев, Жасур Яхшибоев, Шоҳруз Норхонов.
“Лочинлар”нинг Туркиядаги йиғини бугун ўз якунига етди. Наманганликлар эртага юртимизга қайтиб келади.
“Навбаҳор” матбуот хизмати
Фикрлар