"Нефтчи" - "Андижон" учрашуви учун чипталар қанчадан сотилмоқда?

Хабарингиз бор, 12 май куни соат 19:00 да Ўзбекистон Суперлигаси 7-тур доирасида "Нефтчи"  Андижоннинг "Андижон" клубини қабул қилади. Қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган мазкур учрашувга чипталар сотуви йўлга қўйилди. Чипталар фақат стадион кассаларида 30000 ва 40000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади.

Стадион маъмурияти мурожаатномасига биноан, футбол беллашувига стадионнинг махсус кассаларидан ташқари ҳарид қилинган қалбаки чипталар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва қалбаки чипта билан стадион ҳудудига киришга уринган шахсларга нисбатан қонун  доирасида чоралар кўрилиши бўйича мухлисларни огоҳлантиради.

Шунингдек, Андижонлик мухлислар учун чипталар сотуви фақат учрашув куни соат 09:00 дан  бошлаб, стадионнинг орқа тарафдаги (стадион катта монитори томондаги) эшиги олдидаги кассасидан ҳарид қилишингиз мумкин, стадионнинг 11-12-13-14-15-16 секторлари мехмонлар учун ажратилган, - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Сафаров Кахрамонжон
10/05/2024 17:19
Нефтчи негадир хавф остига тушиб коляпти берилган имкониятлардан тугри фойдалана олмаяпти Андидон эса бу масалада олдинда сюрприз яратиб кетиши мумкин Левченко бироз дадил булса яхши булар эди