Ўзбекистон кубоги. "Олимпик" ва "Сурхон" кутилганидек кейинги босқичга йўл олди (гуруҳдаги ҳолат)
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив-БФК" ва "Олимпик" - "Чиғатой" учрашувлари якунланди.
"Пахтакор" стадионида кечган баҳсда "Сурхон" ўта йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди. "Жар"даги ўйинда эса "олимпиячилар" Биринчи лига клуби "Чиғатой"ни тор-мор келтирди.
Шу тариқа, 5 очкоси бор Тимур Кападзе шогирдлари ва термизликлар плей-оффга йўл олди. Тўплар фарқига кўра "Олимпик" пешқадамликни қўлга киритди.
Фикрлар