Санчо ортга қайтмаслиги мумкин. Сабаби...

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ярим ҳимоячи Жейдон Санчо жорий мавсум якунида жамоани тарк этишини кутмоқда, деб ёзади The Telegraph.

Манбанинг хабарига кўра, 24 ёшли англиялик футболчи унинг трансфери борасида келишувга эришилган тақдирда, ёзда бошқа клубга кетади.

2024 йилнинг январида Санчо мавсум охирига қадар "Манчестер Юнайтед"дан собиқ жамоаси "Боруссия Дортмунд"га ижарага ўтган эди. У бу мавсум жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали Санчони 25 миллион еврога баҳоламоқда.

ОАВ малумотларига кўра, "Боруссия" Санчони сотиб олмоқчи, бироқ "қизил иблислар" унинг учун сўраган 40 миллион фунт стерлингни (46,6 миллион евро) тўлашга тайёр эмас.

34-турдан сўнг «Манчестер Юнайтед» 54 очко билан АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда “Арсенал” етакчилик қилмоқда (80 очко).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!