Шомуродовнинг "Интер"га қарши ўйини неча баллга лойиқ кўрилди?

А Сериянинг 32-турида "Кальяри" "Интер"га қарши ўйнаб, дуранг қайд этди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Элдор Шомуродов гол уриб, ҳисобни тенглаштирди ва 78-дақиқада захирага олинди. 

Терма жамоамиз сардори ушбу баҳсда шерикларига 12 та пас берган бўлса, 2 бора мезбонлар дарвозаси томон зарба йўллаб, 1 та гол урди. Унга "Sofa Score" томонидан 6,8 балл берилди. Қуйида Шомуродовнинг майдоннинг қайси қисмида ҳарактланганини кўришингиз мумкин. 

  Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи А Серияда ушбу мавсумдаги 3-голини урмоқда. Шунингдек, унинг ҳсиобида 3 та ассист ҳам бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!