Тезкор! Янги бош мураббий “Ливерпуль” билан шартнома имзолаганини эълон қилди

“Ливерпуль”ни узоқ вақт бошқарган Юрген Клопп жорий мавсум якунланиши билан клубдан кетишини эълон қилганди.

Клуб раҳбарияти унинг ўрнига бошқа мутахассис топиб қўйди. Ливерпулликлар жамоани нидерландиялик мутахассис Арне Слотга топширадиган бўлди.

Арне Слот Англия гранди билан шартнома тузганини эълон қилди.

- Мен келаси мавсумдан бошлаб “Ливерпуль”нинг янги бош мураббийи бўлишимни тасдиқлашим мумкин, - деди Арне Слот.

Маълумотларга қараганда, янги бош мураббийнинг шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Англияликлар бу мутахассисни қўйиб юборган “Фейеноорд”га 13-15 миллион евро миқдорида бадал пули тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!