Тухель "Реал"га қарши жавоб ўйинида гол урадиган футболчи кимлигини айтди

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель мюнхенликлар ҳужумчиси Серж Гнабри "Реал"га қарши ўйинда гол уриши ҳақидаги башоратига изоҳ берди.

"Бу фақат биринчи ўйин эди. Гнабри, албатта, "Реал"га гол уради. Мадриддаги иккинчи ўйинимиз бор. Гнабри у ерда гол уради", - дея Тухелнинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк ўйини бўлиб ўтди ва унда "Бавария" ва "Реал" тўқнаш келди. Мюнхендаги “Альянц Арена”да кечган учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 8 май куни Испанияда бўлиб ўтади.

Жорий мавсумда Гнабри клуб сафида барча мусобақаларда 18та ўйинда қатнашиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт интернет порталига кўра, 28 ёшли ҳужумчининг тахминий нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!