Виталий Левченко: "Таблодаги ҳисоб ўйин қандай ўтганини кўрсатиб турибди"

Ўзбекистон Кубогининг 2-турида Фарғонанинг “Нефтчи” Янгиерда Сирдарё ФА жамоасига қарши майдонга тушди. Фаворит ҳисобланган фарғоналиклар кутилганидек сафардаги учрашувда ишончли тарғда ғалабани қўлга киритдилар. Қайд этилган 1:5 ҳисоби ҳаммасини айтиб турибди. Баҳс якунлангач, “Нефтчи” устози Виталий Левченко ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Яхши ўйин яхши. Ёш жамоа, қизиқарли кечди ва улар ўзларини кўрсата олишди. Бу академия жамоаси. Албатта, даража ўз сўзини айтди. Биз ўйинни назорат қилдик. Таблодаги ҳисоб хақиқатан ўйин қандай ўтганини кўрсатиб турибди.

- “Нефтчи”ни ғалаба билан ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Суперлигада чемпионликни мақсад қилган “Нефтчи”нинг Кубокдаги режаси қандай?

- Биласизлар, “Нефтчи” жамоасида катта анъана мавжуд. Яъни, ҳар ўйинда ғалаба қозониш вазифаси. Биз Кубокми ёки чемпионат ўйинларими, ажратиб кўрсатмаймиз. Мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилиш ва шу йўсинда давом этамиз.

- Майдон масаласида муаммо кўзга ташланмадими?

- Изоҳлаб ўтмоқчимасман, биз мухлисларга байрам кайфиятини тақдим этиш учун келгандик. Ўйлайманки, бу майдон яхши ва сифатли майдонлардан бири бўлишини тилайман.

- Жамоадаги легионерларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Ҳа, бугун биз бироз ротация қилдик. Режа бўйича легионерларни иккинчи бўлимда чиқардик. Сабаби кам ўйин амалиётига эга йигитларга ўйнаш имкониятини бердик. Шунинг учун ротация бўлиши муқаррар эди. Легионерларга ҳам ўйнаш имкониятини бердик. Чунки уларга ўйин амалиётига эга бўлиши муҳим.

- Асосий дарвозабон Эргашевми ёки Қувватов?!

- Бизда уч нафар дарвозабон мавжуд. Тўраев ва яна ёш даврвозабон бор. Рақобат катта. Айтиб ўтганимдек, ҳаммага ўйнаш имкониятини бермоқдамиз. Шунинг учун ротация амалга оширяпмиз. Балки кейинги ўйинда Қувватов ўйнар, фарқи йўқ. Дарвозабонларимиз ҳаммаси тахминан бир хил савияда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Neftchi fan
20/04/2024 13:35
InshaAlloh NEFTCHI CHEMPION
&
Abror Xojiboyev
20/04/2024 14:46
Hudo hohlasa chempion boʻlamiz