Хави “Бавария” юлдузини кутяпти

“Барселона” раҳбарияти “Бавария” билан ўйинчи олди-бердисини давом эттиришни режалаштирмоқда.

2022 йили Мюнхен клубининг энг зўр тўпурари Роберт Левандовскини қўлга киритган каталонияликлар энди таянч зонани мустаҳкамлаш учун Йозуа Киммихни олиб келмоқчи.

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес тажрибали ярим ҳимоячини шу ёз қўлга киритиш истагини билдирди.

29 ёшли футболчининг техник-тактик жиҳатдан устунлиги, жисмони кўрсаткичлари юқорилиги ва тажрибаси катталиги “Барса” мураббийлар штабининг эътиборини қозонган.

Киммих “Бавария”да 2015 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда. Мюнхенликлар бу футболчи учун “Штутгарт”га 8,5 миллион евро тўлаган.

Йозуанинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади. Ярим ҳимоячи 60 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!