«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи

Эртага футбол ишқибозларининг бор диққат эътибори Каталониядаги «Камп Ноу» стадионига қаратилади. Нафақат Испаниянинг балки жаҳоннинг 2 та гранд жамоаси «Барселона» ва «Реал» клублари ўзаро тўқнаш келадилар.

Ушбу жамоалар ўртасидаги чермпионат, кубок, суперкубок, Еврокубоклардаги учрашувлар тарихи, «Сантяго Бернабеу» ва «Ноу Камп»даги охирги беллашувлар, энг йирик ҳисоблар... Хуллас иккала жамоага тегишли қизиқарли маълумотларни ўқишингиз мумкин.

Испания чемпионатида: 17
2 ўйин
«Реал»: 72 ғалаба
«Барселона»: 6
8 ғалаба
Дуранг: 32 та
Тўплар нисбати: 2
80-273 «Реал»фойдасига
Мазкур жамоалар Испания чемпионатида 17
2 марта ўзаро рақиб сифатида майдонга тушишган. Ана шу ўйинларнинг 72 таси «Қироллик клуби»нинг ғалабаси билан якун топган бўлса, «Барса»да ғалабалар сони 68 тани ташкил қилмоқда. Жамоалар 32 та беллшувда муроса кўчасини танлашга мажбур бўлишган. Мадридликлар 280 та, Каталонияликлар эса 273 та тўп киритишга муваффақ бўлишган.

Испания кубогида: 34 ўйин
«Реал» 12 ғалаба
«Барселона»: 15 ғалаба
Дуранг; 7 та
Тўплар нисбати: 66-65 «Барселона» фойдасига
Чемпионат ўйинларида устунлик «Реал» тарафида бўлса, Испания кубогида «Барселона» устунлик қилмоқда. Ўтказилган 34 та учрашувда «Барса» 15 та ғалабани расмийлаштирган. «Реал» футболчилари эса 12 марта ғалаба нашидасини суришган. Шунингдек 7 та учрашув дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати эса 66-65. Каталонияликлар фойдасига.

Испания Лига кубогида: 6 ўйин
«Реал»: 0 ғалаба
«Барселона»: 2 ғалаба
Дуранг: 4 та
Тўплар нисбати: 13-8 «Барселона»фойдасига
Испанияда Англияда бўлгани сингари Лига кубоги турнири ҳам ўтказилган. Фақат қисқа муддат. Қизиғи лига кубогида «Реал» «Барселона»ни мағлубиятга учрата олмаган. 6 та учрашувнинг 2 таси Каталонияликлар фойдасига ҳал бўлган бўлса, 4 таси дуранг билан ўз якунига етган.

Испания суперкубогида: 12 ўйин
«Реал»: 6 ғалаба
«Барселона»: 4 ғалаба
Дуранг: 2 та
Тўплар нисбати: 25-17 «Реал» фойдасига
Испания суперкубогида сўнгги йилларда «Эль-класико»ни кўп кузатмоқдамиз. Томонлар 12 марта суперкубокда ўзаро рақиб бўлишган. «Реал» 6 марта, «Барса» 4 марта ғалабани ўз томонига оғдирган бўлса, 2 та учрашув муроса билан тугаган. Тўплар нисбати бўйича эса «Реал» бироз олдинга чиқиб кетган 25-17.

Чемпионлар лигасида: 8 та
«Реал»: 3 ғалаба
«Барселона»: 2 ғалаба
Дуранг: 3 та
Тўплар нисбати: 13-10 «Реал»фойдасига
Чемпионлар лигасида мухлислар 8 марта «Эль-класико»га гувоҳ бўлишган. Сўнгги марта жамоалар 2012 йилда ½ финалда рўбаро келишган эди. Ўшанда «Барселона» 2 ўйин натижасига кўра финалга йўл олганди. Бироқ, ўзаро ўйинларда барибир «Реал» 1 та кўп ғалаба қозониб олдинда бормоқда.

Умумий: 232 ўйин
«Реал»: 93 ғалаба
«Барселона»: 91 ғалаба
Дуранг: 48 та
Тўплар нисбати: 391-379 «Реал»фойдасига
«Реал» ва «Барселона» азалий рақиблар эканлигига шубҳа қилсангиз, ушбу жамоалар ўзаро 232 марта тўқнаш келганликларини билганингиздан сўнг бу шубҳангиз тезда тарқалиб кетиши аниқ. «Реал» 93 марта, «Барса» эса 91 марта «класико»ни ўз фойдаларига ҳал қилишган. Кўриб турганинггиздек, орадаги фарқ катта эмас. Тўплар нисбатидаги фарқ +12 «Реал» фойдасига.

Жамоаларнинг чемпионат ўйинларидаги турли хил натижаларига назар солиб ўтсак.

«Сантяго Бернабеу»даги охирги 5 та учрашув: 0:4, 3-1, 3-4, 2-1, 1-3
«Бернабеу»даги сўнгги учрашувда «галактикос»
0:4 ҳисобида Имкониятни бой берган. Умуман олганда «Реал» чемпионатда ўз майдонида ўтказган сўнгги 5 та «Эль-класико»нинг фақатгина 2 тасида ютуққа эришган.

«Камп Ноу»даги охирги 5 та учрашув: 1:2
, 2-1, 2-1, 2-2, 1-2
«Камп Ноу»даги сўнгги беллашув мезбонларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якун топган. 2013 йилги мавсумда Месси ва Роналду 2 тадан тўп киритишиб, баҳсни дуранг билан тугашини таъминлашган бўлса, 2012-йилги мавсумда Моуриньо бошчилигидаги «Реал» Каталонияда чемпионлик масаласини ҳал қилиб қайтган эди.

Испания чемпионатидаги йирик ғалабалар:
03.02.1985 «Реал» - «Барселона» 8-2
18.09.1949 «Реал» - «Барселона» 6-1
25.10.1953 «Реал» - «Барселона» 5-0
07.01.1995 «Реал» - «Барселона» 5-0
«Реал» чемпионатда «Барса»ни 4 марта 5 та ва ундан ортиқ тўп фарқи билан таслим қилган. Иккала жамоа ўртасидаги энг йирик ҳисоб эса 1985
йилда қайд этилган. Ўшанда «Реал» «Барселона»ни 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Шунингдек «Бланкос» футболчилари 1 марта 6:1, 2 марта 5:0 ҳисобида азалий рақибларини мағлубиятга учратишган.

24.09.1950 «Барселона» - «Реал» 7-2
25.03.1945 «Барселона» - «Реал» 5-0
24.09.1974 «Реал» - «Барселона» 0-5
21.04.1985 «Барселона» - «Реал» 5-0
09.01.1994 «Барселона» - «Реал» 5-0
29.11.2010 «Барселона» - «Реал» 5-0
«Барселона» «Реал» устидан нақ 5 марта 5:0 ҳисобида устун келган. Боз устига улардан 1 таси 1974
йилда сафарда қайд этилган. 1950 йили «Барса» «Реал»ни 7:2 ҳисобида мағлуб қилган.

Жанговор дурнаг:
10.01.1943 «Барселона»- «Реал»5-5

1943 йилда жамоалар футбол майдонида «хоккей» ўйнашган. Ўшанда иккала жамоа вакиллари ҳам 5 мартадан дарвозаларга тўп киритиб, жанговор дуранг натижага эришишган.

Драматик учрашув:
04.02.1960 «Барселона» - «Реал»3-5

1960-йилда Европанинг энг гегемон 2 та жамоаси «Камп Ноу»да учрашишади. Ўшанда «Реал» 5:3 ҳисобида зафар қучиб «Олтин давр»ини бошлаган эди.

Қайд этилган ҳисоблар:
2:1 – 3
2 марта
1:0 – 21 марта
2:0 – 19 марта
1:1 – 15 марта
3:0 – 14 марта
3:1 – 13 марта
3:2 – 11 марта
0:0 – 8 марта
5:0 – 7 марта
2:2 – 6 марта
4:0 –
5 марта
4:1 – 4 марта
5:1 – 4 марта
4:2 – 3 марта
3:3 – 2 марта
4:3 – 2 марта
6:1 – 1 марта
6:2 – 1 марта
7:2 – 1 марта
5:3 – 1 марта
5:5 – 1 марта
8:2 – 1 марта
Испания чемпионатидаги 17
2 учрашувда 22 хил ҳисоб қайд этилган. Улар орасида энг оммабоплари 2:1 ва 1:0 ҳисобларидаги минимал ғалабалардир. 5:0 ҳисоби 7 марта қайд этилгани диққатга сазовор натижадир. Шунингдек 6:1, 6:2, 5:5, 8:2 ҳисоблари ҳам рўй берган.

Йирик ҳисоблар бўйича: «Реал» - «Барселона» 21-1
7
«Эль-класико»да жамоаларнинг кучлари тенг бўлса ҳам, баъзида уларнинг бири йирик ҳисобда ғалабани тантана қилиб туришади. «Реал» 21 марта, «Барселона» эса 17 бора «Класико»ни йирик ғалаба билан якунлаган. Бугунги беллашувда қайсидир жамоанинг йирик ғалабасини таҳмин қилиш қийин. Бироқ, уларнинг биттасинингн ўйини очилиб қолса, балки яна бир бор таблода йирик ҳисоб қайд этилса ажаб эмас.

Фурқат
Юсупов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!