"Сити" "Реал"ни ишонч билан енгиб чорак финалга йўл олди

УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари доирасидаги "Манчестер Сити" - "Реал" баҳси ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Энди Гвардиола шогирдлари чорак финалда "Лион"га қарши кураш олиб боради.

  • 90'

    Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" турнир тарихида энг кўп чемпионликни қўлга киритган "Реал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    "Сити" вақтдан ютиш учун ўйнамоқда.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Отаменди Родри ўрнига майдонга тушди.

  • 86'

    Силванинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

  • 85'

    Де Брюйне жарима майдонига яқин жойда йиқитилди. Хавфли стандард.

  • 83'

    Васкес, Йович, Валверде майдонга тушди. Азар, Модрич ва Карвахаль захирадан ўрин олди.

  • 81'

    Стерлинг ўз ўрнини Давид Силвага бўшатиб берди.

  • 80'

    Модрич майдон марказида Де Брюйнени тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

  • 77'

    "Сити" эрта прессингдан воз кечгандек. "Реал" жарима майдони ёнигача келди.

  • 75'

    "Реал" ҳимояси хато қилишдан тўхтамаяпти.  Сал бўлмаса, яна бир гол қабул қилиб олар эди.

  • 72'

    Стерлинг жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ҳам шу фикрда.

  • 70'

    Аммо бир жиҳатдан "Реал"да кўп нарса ўзгармади. Вазифа битта - улар иккита гол уришлари керак.

  • 68'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ана холоооооосссс!!! Варан яна бир марта "қовун туширди".  Ҳимоячи боши билан тўпни дарвозабонга ташлаб беришни мақсад қилганди. Аммо унинг мақсадини Жезус пайқаб қолди. 2:1 "Сити" бир оёғи билан чорак финалда.

  • 67'

    Фоден ўрнига Бернарду Силва майдонда ҳаракат қилади.

  • 66'

    Де Брюйненинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар омонидан осонлик билан қайтарилди.

  • 64'

    Бенземанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган навбатдаги зарбаси кучсиз чиқди.

  • 63'

    Кросс "Ман Сити" футболчиларидан тўпни олиб қўйиб, Бенземага узатди. Франциялик эса бир футболчини ортда қолдириб, зарба берди. Ўша ҳимоячи тўп йўлига ташланишга улгурди.

  • 62'

    Родриго ўрнига Асенсио майдонга тушди.

  • 61'

    Де Брюйне ўнгдан жарима майдонига тўпни узатди. Бироқ ичкарида унинг узатмасига "лаббай" дегувчи йўқ эди.

  • 60'

    "Сити"нинг кесувчи паслари ҳимоячилар томонидан ўқиляпти.

  • 57'

    Де Брюйне яхши позицияга очилиб бориб, чалғитувчи ҳаракат билан Милитаони доғда қолдирди. Карвахаль эса алданмади. У тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 55'

    Бензема кутилмаганда чапдан рейд уюштириб, дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 54'

    "Сити"нинг ўта хавфли ҳужуми бесамар кетди. Ҳужумчилар чўзиб юборишди.

  • 53'

    Кросс узоқ масофдан зарба берди. Тўп эса ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 51'

    Милитао анча муддат тўпни ўзида ушлаб қолди. "Реал" бахтига тўпдан жамоаси фойдасига қутула олди. Акс ҳолда, яна бир хавфли вазият Куртуа дарвозасини мўлжалга оларди.

  • 48'

    Де Брюйне яна бурчакдан тўпни тўғри дарвозага тепди. Куртуа қийинчилик билан қайтаришга эришди.

  • 47'

    Де Брюйненинг заргарона пасидан сўнг Стерлинг дарвозага зарба йўллади. Яқин бурчакдан жой олиши мумкин бўлган тўпни Куртуа қайтарди.

  • 46'

    Стерлинг товони билан жарима майдонига кириб кетаётган Канселуни тўп билан таъминлади. Унинг узатмаси эса ўхшамади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.  15 дақиқа дам олишга мажбурмиз.

  • 45+'

    Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.

  • 45+'

    Де Брюйне бурчакдан тўғри дарвозани нишонга олди. Куртуа қаҳрамон. 

  • 44'

    Бензема Эдерсон дарвозасига ажойиб зарба берди. Уннга тўп етказиб берилаётган пайтда офсайдда бўлган экан.

  • 43'

    "Сити"нинг қарши ҳужуми Стерлингнинг ноаниқ паси сабаб барбод бўлди. Қулай имконият кўкка совурилди.

  • 42'

    Куртуанинг тўпни олдириб қўйишидан сўнг Де Брюйне тўпни Фоденга етказиб берди. Англиялик футболчининг айланиб олиб берган зарбаси анчагина хавфли чиқди.

  • 39'

    Де Брюйне жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Брих эса буни кўрмади.

  • 37'

    "Сити"нинг рақибдан майдон марказида тўпни олиб қўйиб амалга оширган ҳужуми Канселунинг хавфли зарбаси билан тугади. Куртуадан ажойиб сейв.

  • 34'

    "Реал"нинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди. Аммо Бензема офсайдда қолиб кетган экан.

  • 32'

    Уокернинг ўз яриммайдонидан бошлаган рейди рақиб жарима майдонига яқин жойдаги зарбаси билан якунланди. Зарба анча ноаниқ.

  • 28'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Родригонинг ўнг қанотдаги фаоллигидан сўнг амалга оширган узатмаси Бензема томонидан бош билан "Сити" дарвозасига жойланди.

  • 27'

    "Сити" "Реал"ни прессингда яхши ушламоқда.

  • 24'

    Майдон марказида Жезус Родригога нисбатан қоидани бузди.

  • 22'

    Биринчи бурчак зарбаси навбатдаги корнерга сабаб бўлди. Уни комбинацион ижро этган" Реал" ҳужуми Родригонинг узоқдан йўллаган зарбаси билан якунланди.

  • 21'

    Бензема Азарнинг узатмасидан сўнг айланиб олиб, дарвозага зарба йўллади. Эдерсон вазият қаҳрамони.

  • 20'

    "Реал"нинг ҳужумлари "шаҳарликлар" ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмаяпти.

  • 18'

    Стерлинг бир ўзи жарима майдонига кириб борди. Зарба йўлини ҳимоячи тўсиб қолди. Раҳим йиқилиб, пенальти сўрамоқда. Йўқ, ҳаммаси жойида. Ўйинни давом эттириш керак.

  • 18'

    Родригонинг жарима майдони марказига анча узоқдан оширган тўпига Эдерсон ўз вақтида чиқиб келди.

  • 16'

    Стерлинг тўпни қабул қилиб, вариант топа олмагач, дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза тўрига тепа тарафдан тегди.

  • 15'

    Модричнинг ҳужумчиларга узатган ажойиб пасини Фернандиньо ўқиди.

  • 14'

    "Реал" ҳимояси ўз дарвозаси олдида тўп узатишни тўхтатмаса бўлмайди. Сал қолса, Милитао яна бир гол антиқаҳрамонига айланарди.

  • 12'

    "Реал" жарима майдони ичида "Сити" пала-партишлик юзага келтирди. Кетма-кет зарбалар ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 9'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Реал" ҳимоясидаги қўпол хатодан манчестерликлар унумли фойдаланиб кетишди. Жезус Варандан тўпни олиб қўйди ва Стерлингга тўпни узатди. Раҳим бўш қолган дарвозани ҳотиржам ишғол этди.

  • 7'

    Кевиннинг бурчакдан узатган тўпи ҳеч кимга насиб этмади. "Сити" янгитдан ҳужум ташкил қилиши лозим.

  • 7'

    Де Брюйненинг олис масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 5'

    Ҳар икки жамоа ўта эҳтиёткор футбол намойиш этмоқда.

  • 3'

    Де Брюйненинг узатмаси тушунарсиз чиқди. Жезус тўпга ета олмаслиги аниқ эди.

  • 1'

    Дастлабки дақиқада "Реал" ҳимояда тўпни ушлаб турибди. Кутилмаган ҳолат.

  • 1'

    Ўйин бошланди! Ҳала Мадрид!!! Олға Сити!!!

  • 0'

    УЕФА миқёсидаги турнирларда барча учрашувлар коронавирус қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.

  • 0'

    Бугунги беллашувни Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли дўстлар! Барчангизни УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб баҳси, "Манчестер Сити" - "Реал" ўйинига таклиф этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!