Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилган футболчи 53 ёшида рекорд ўрнатди

Япониялик Казуёши Миура Осиёнинг кўплаб терма жамоаларига яхши таниш. Хусусан, ўзбекистонлик футбол мухлислари Миура 1996 йилги Осиё чемпионатида Паел Бугало дарвозасига гол урганини яхши эслашади.

Ана шу футболчи ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. “Иокогама” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Япония лигаси кубоги доирасида 53 ёшида майдонга тушди ва 63 дақиқа тўп сурди. Шу тариқа, у профессионал даражада ўйин ўтказган энг ёши катта футболчи сифатида тарихга кирди.

“Иокогама” йил бошида Миура билан бир йиллик шартнома имзолаганди. Бу фаолиятини 1986 йилда бошлаган ҳужумчи учун 35-мавсум ҳисобланади. Миура Япония терма жамоаси сафида 89 та учрашувда 55 та гол урган, мамлакатидан ташқари, Бразилия, Хорватия, Австралия ва Италия клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алишер Собиров
08/08/2020 17:32
Койил..койл соглик саломатлик тилайман