Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Юртимизда йиғинга киришган Вадим Абрамов шогирдларига бугун "Сўғдиёна" рақиблик қилди. Беллашувда терма жамоамиз жиззахликларни 5:2 ҳисобида доғда қолдиришди.

Ўзбекистон МТЖ - "Сўғдиёна" 5:2

Голлар: A. Турғунбоев 10, Ҳ. Эркинов 41, O. Бозоров 65, 69, С. Қодирқулов 89 - Ш. Норхонов 80, Д. Насриддинов 85

6 август куни бош жамоамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлари термасини ўртоқлик учрашувида 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
09/08/2020 23:11
Essiz haqiqat