РПЛ. "Спартак" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Ҳозиргина Россия премьер-лигасининг янги мавсум дастлабки туридан ўрин олган “Спартак” ҳамда “Сочи” жамоалари баҳси ўз якунига етди.

Москвада кечган беллашув 2:2 ҳисобида жанговар билан тугади. “Спартак”нинг голларини Александр Соболев ҳамда Жордан Ларрсон киритган бўлса, “Сочи”нинг голларига Дмитрий Полоз ва Кристиан Нобоа муаллифлик қилди. Эътиборлиси, меҳмонлар ҳар иккала голни ҳам пенальтидан киритишди.

Афсуски, “Спартак”даги ҳамюртимиз Остон Ўрунов бугунги ўйин қайдномасидан ҳам жой олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!