"Валенсия" -"Атлетико": Матнли трансляция

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Испания чемпионати 11-тур ўйинларидан ўрин олган "Валенсия" -"Атлетико" учрашувининг матнли трансляциясини эътиборингизга ҳавола этамиз.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 85'

    Гонсалу Гедешнинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди.

  • 84'

    Даниэль Васс майдонни тарк этди, Хасон ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Коке рақибини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан сийланди.

  • 80'

    Фелиш қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 79'

    ГООООООЛ! Антонио Латорре ўз дарвозасини ишғол қилмоқда.

  • 76'

    Маркос Льоренте эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 74'

    Коке қўполлик ишлатди.

  • 71'

    Ману Вальехо Рубен Собрино ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 71'

    Макси Гомес ўрнини Канг-ин Лига бўшатиб берди.

  • 70'

    Юнус Муса ўрнига Тьерри Коррейя майдонга тушди.

  • 68'

    Вальехо Фелишга қўполлик  ишлатди. Атлетикода яхши имконият бўлиши мумкин.

  • 65'

    Тома Лемар ўрнини Жоффре Кондобгиага бўшатиб берди.

  • 65'

    Виктор Витоло Анхел Корреа ўрнига майдонга тушди.

  • 64'

    Анхель Корреанинг зарбасини Доменек қийинчиликсиз ушлаб олди.

  • 62'

    Анхель Корреа Гедешни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 60'

    Сауль захирага олинди, Янник Карраско майдога тушди

  • 59'

    Жоау Фелишнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 57'

    Уго Гильямон Санмартин вақт чўзгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 57'

    Уго Гильямон Санмартин захирага олинди, Эллаким Мангаля майдонга тушди.

  • 55'

    Гильямонга шифокорлар ёрдам кўрсатишди.

  • 55'

    Лемар очиқ дарвозани ишғол қила олмади. Футболчининг яқин масофадан йўллаган зарбаси Вассга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 54'

    Гереш қанотдан жарима майдонига пас узатди, бироқ Хименес тўпни қайтариб юборди.

  • 50'

    Маркос Льорентенинг узатмасига Киран Трипьер ета олмади.

  • 46'

    Диего Симеоне таймни ҳужумни кучайтириш билан бошлади. Ренан Лоди ўрнига Жоау Фелиш майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Хакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Танаффус.

  • 45'

    Маркос Льоернте жарима майдони ташқарсидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 43'

    Сауль Вальехога қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирлди.

  • 41'

    Бурчак тўпидан сўнг Хименес яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

  • 39'

    Кокенинг бурчакдан узатиб берган паси хеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 38'

    СЕЙВ! Доменек Лемарнинг кучли зарбасини қийинчилик билан қайтарди.

  • 37'

    Дарвоза томон йўлланган зарбалар бўйича статистика 4:4.

  • 36'

    Жарима майдони ичида Сауль жамоадошларига пас узатиб кўрди, бироқ Анхел Корреа тўпга ета олмади.

  • 35'

    Саулнинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 34'

    Гедеш Тома Лемарни тўхтатиб қолди. Хакам жарима тўпи белгилади.

  • 33'

    Ухх! Васснинг пасидан сўнг Тома Лемар ўз дарвозасига зарба йўллаб қўйди. Лекин Ян Облак тўпни эгаллаб олди.

  • 31'

    Коке Карлос Солердан тўпни олиб қўйиб, ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 28'

    Урош Рачич Маркос Льорентега нисбатан қўполлик ишлатди. Хакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 27'

    Ҳимоячилар хатосидан сўнг Муса тўпни эгаллаб олиб, дарвозага ноаниқ зарба йўллади.

  • 26'

    Атлетико тўпни эгаллаб туриш бўйича устунликка эга 34:64.

  • 25'

    Трипьернинг узатмасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.

  • 23'

    Бурчакдан узатилган пасдан сўнг Валенсия футболчилари ҳужумда фол ишлатишди.

  • 22'

    Карлос Солер Рачичга чиройли пас берди, Рачич тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироқ Облак қийинчилик билан зарбани қайтарди.

  • 21'

    Атлетиконинг бурчакдан узатган пасидан сўнг Хименс дарвозага зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ бўлди.

  • 20'

    Анхел Корреанинг Гедешга узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 17'

    Трипьер Кокенинг узатмасига ета олмади. Валенсия эркин зарба билан ўйинни давом эттиради.

  • 15'

    Хакам Хименес ва Паулистани тинчланиб олишга чақирди.

  • 14'

    Атлетиконинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 13'

    Тома Лемарнинг йўллаган зарбасини Доменек қийинчилик билан қайтарди.

  • 11'

    Карлос Солерга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди.

  • 9'

    Карлос Солер узоқ бурчакка зарба йўллади, Ян Облак эса тўпни эгаллаб олди.

  • 8'

    Анхел Корреа Гедешни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Валенсия жарима зарбаси тепиш имконияга эга бўлди.

  • 7'

    Маркос Льорентенинг зарбаси кучсиз чиқди, Доменек тўпни эгаллаб олди.

  • 7'

    Атлетико бурчак тўпини ўйин қилиб давом эттирди.

  • 6'

    Маркос Льоренте қанотдан тўпни ошириб бермоқчи бўлди, бироқ Рачич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 5'

    Гомес ҳужумда Хосе Хименесга қўполлик ишлатди.

  • 4'

    Габриел ҳимояда аниқ ўйнаб, Кокега ҳужумда имконият бермади.

  • 2'

    Атлетико прессинг эвазига тўпни эгаллаб олди, бироқ Валенсия тезкор ҳужум ташкил қилишга имконият бермади.

  • 1'

    Хуштак чалинди. Ўйин бошланди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Футболчилар Хуан Сол ва Диего Марадона хотирасига хурмат бажо келтириш мақсадида бир дақиқа сукут сақлашди.

  • 0'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!