"Локомотив" бош мураббийи Коростиченко бўлажак ўйин олдидан "Навбаҳор"нинг устунлиги нимадалиги ҳақида айтди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби 23 май куни Суперлиганинг 9-турида “Пахтакор”ни қабул қилиб 0:2 ҳисобида ютқазганидан хабарингиз бор. Энди бўлса, “Локо” футболчиларини 4 кун ўтиб, 27 май санасида Наманганда “Навбаҳор”га қарши яна бир жиддий учрашув кутяпти.

“Навбаҳор”нинг эса 10-тур доирасида “Олимпик” жамоаси билан ўтиши керак бўлган учрашуви қолдирилган. Хўш, Бабаян жамоасига ўтган турда дам олгани бўлажак баҳсда қанчалик устунлик бериши мумкин? Бу борада “Локомотив” бош мураббийи Денис Коростиченко Sports.uz мухбирига шундай деди:

“Ишонч билан айта оламанки, бу уларга албатта устунлик беради. Чунки чемпионатнинг шиддатли ўйинларидан кейин кучларини тиклаш учун кўпроқ вақтлари бўлиши мумкин. Умуман олганда, тикланиш борасида мезбонларда вақт етарли эди. “Навбаҳор”нинг яна бир устунлиги – бу уларнинг мухлислари!”, - деди “Локо” устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!