Хаби Алонсо: “Рюдигерга нисбатан ирқчилик — мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат”

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида "Реал" – "Пачука" (3:1) учрашувида Антонио Рюдигер ирқчилик тажовузига учрагани хабар қилинди. Ушбу воқеа иккинчи бўлим охирида, Густаво Кабраль билан торттишув пайтида юз берди.

Tecno

Бу ҳолатга жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо қуйидагича муносабат билдирди:

"ФИФАнинг махсус протоколи ишга туширилди. Биз воқеа юзасидан тўлиқ суриштирув олиб борамиз.

Антонио Рюдигер ирқчилик ҳақида маълум қилди — биз унга ишонамиз. Бундай ҳолатларга нисбатан муроса бўлиши мумкин эмас, бу каби ишлар содир бўлмаслиги керак. Ҳозирда ФИФА расмий терговни бошлади" - дея маълум қилди "қироллик клуби"нинг янги мутахассиси. 
 
Маълумот ўрнида, "қаймоқранглилар" Жаҳон чемпионатининг 3-турида "Зальцбург"га қарши ўтказади. Ушбу тўқнашув эса 27 июнь куни 06:00да старт олиши режалаштирилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию