
Гюлер: "Ўйин услубини ўзгартириш вақт талаб қилади"
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо қўл остидаги ўйин услуби ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, Алонсо Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан Карло Анчелоттини алмаштирди.
"Албатта, биринчи ўйиндан кейин ("Ал-Ҳилол"га қарши, 1:1) ғалабани қўлга кирита олмаганимиз учун хафсаламиз пир бўлди. Аммо биз биламизки, янги ўйин услубига мослашиш учун вақт керак. Хаби айтганидек, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига қадар биз ҳозиргидан кучлироқ бўламиз" — деди Гюлер "Madrid Xtra" нашрига.
"Реал" иккинчи турда "Пачука"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва эндиликда гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинни "Ред Булл Зальцбург"га қарши ўтказади.
Комментарии