Роналду ўзига жамоа танлади

CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду янги профессионал шартнома тузиш арафасида турибди, деб хабар тарқатди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Tecno

Манбага кўра, 40 ёшли ҳужумчи ҳозирги жамоаси “Ан-наср”да қолишни маъқул кўрмоқда. Томонлар музокараларни якунлаб бўлган ва ҳамкорликни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар мутахассислар томонидан назоратдан ўтказиляпти.

Бу жараён якунланиши билан битим расман имзоланади. Маълумотларга қараганда, янги шартнома бир ёки икки йиллик бўлиши кутиляпти. Бу кўпроқ Роналдунинг истагига боғлиқ масала. Агар Криштиану рози бўлса, ҳамкорлик 2027 йилнинг ярмигача расмийлаштирилади.

 Роналду риёдликлар сафида 2023 йилнинг бошидан бери ўйнаб келяпти. Бироқ машҳур тўпурар етакчилигидаги жамоа ҳали бирор нуфузли совринга эга чиққани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!