
Ислом Махачев: "Маддалена билан баҳс анча қийин кечиши аниқ"
UFC жангчиси Ислом Махачев (27-1) ярим ўрта вазнда амалдаги чемпион Жек Делла Маддалена(18-2)га қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди.
"Маддалена билан баҳс анча қийин кечиши аниқ. Унинг Белал Муҳаммад билан жангини кузатдим. Жек карьерасининг бошида кураш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган, аммо у ҳозир анча яхшиланган. Делланинг кучли полвонлар ва грэпплерлар билан машғулот ўтказаётганини кўрдим. У ҳар томонлама хавфлилашиб бормоқда. Бироқ тез орада биз дунёнинг энг яхши жангчиси ким эканини билиб оламиз" - деди россиялик.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Маддалена қарама-қаршилиги кузда ўтказилиши хақида хабарлар мавжуд.
Фикрлар