
Тудор: "Жамоа билан бирга, "Сити"га қарши учрашув учун жиддий тайёргарлик кўрдик"
"Ювентус" бош мураббийи Игор Тудор "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Бу ажойиб ўйин бўлади. Биз ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Ҳеч ким дуранг ўйнаш ниятида эмас. Бу ердаги ҳаво иккала жамоага хам таъсир кўрсатади. Биз баъзи ўзгаришлар киритамиз, футболчилар бу ўйинга жиддий тайёрланишди. Шу билан бирга, жамоамиз билан бу курашда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Умид қиламанки, йигитлар эртанги беллашувда ўзини кўрсатади.
"Сити" йиллар давомида футболда ҳукмронлик қилган жамоа. У ерда дунёнинг энг яхши мураббийи ишлайди. Эртанги ўйинда бор кучимизни сарфлаймиз ва охирида қандай натижа бўлишини кўрамиз", - деди хорватиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар иштирокидаги учрашув 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар