
Тер Штеген бўйича АПЛнинг топ клубидан таклиф тушмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби ёзги трансфер ойнасини фаол бошлади, аммо асосий мақсадлардан бири — Майк Меньян трансфери амалга ошмай қолди. Франциялик дарвозабон бўйича "Милан" билан музокаралар ижобий натижа бермаганидан сўнг "аристократлар" янги номзодларга эътибор қарата бошлади.
"Caught Offside" нашрининг хабарига кўра, "Челси"нинг радарига "Барселона" посбони Марк-Андре тер Штеген тушган. 33 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси узоқ йиллардан бери Каталония гранди сафида тўп суриб келмоқда — у 2014 йилда жамоага қўшилган.
Аввалроқ ОАВда тер Штегеннинг ёзда клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt порталига кўра, тажрибали посбоннинг трансфер нархи 12 миллион евро этиб белгиланган.
Агар музокаралар муваффақиятли кечса, тер Штеген учун Англия Премьер-лигасидаги янги чақириқ бошланиши мумкин. Бу эса "Челси"нинг янги даври учун муҳим қадам бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Фикрлар