Винисиус ҳали ҳамон "Реал" билан келиша олмаган

CHERY AUTO

Бразилиялик юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳозирча Мадриднинг "Реал" клуби билан янги шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришгани йўқ. Бу ҳақда "El Chiringuito" хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, томонлар ҳали барча шартларни тўлиқ келишиб олмаган ва шу боис янги келишувга имзо қўйилмаган. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, 24 ёшли форвард "Реал" таркибидаги энг юқори маош олувчи футболчига айланади.

Янги шартнома 2030 йилгача мўлжалланган бўлади. Эслатиб ўтамиз, Винисиус "қироллик клуби" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнида тугайди.

Transfermarkt порталининг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Жуниорнинг бозор баҳоси 170 миллион еврони ташкил этади.

Мадридликлар юлдуз футболчисини сақлаб қолишни истамоқда, аммо келишувдаги молиявий ва шартномавий деталлар ҳали тўлиқ ҳал этилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!