Лапорта: "Барселона" товон пулини тўлашга тайёр"

CHERY AUTO

Жоан Лапорта "Барселона" Нико Уильямс учун товон пулини тўлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Tecno

- Ҳар ким ўзига маъқул ишни қилсин. Биз ўз ишимиз билан машғулланамиз, трансфер бозоридаги имкониятлардан фойдаланамиз, спорт директори ва бош мураббий маслаҳатларига амал қиламиз.

Бошқа қўшимча қиладиган гапим йўқ. "Атлетик" ўзи истаган йўлдан борсин. Биз уларнинг ҳаракатларини ҳурмат қиламиз ва умид қиламанки, улар ҳам бизникини ҳурмат қилишади.

Агар товон пулини тўлаш имконияти туғилса, "Барселона" зарур бўлган барча ҳаракатларни амалга оширишга тайёр, - деди Каталония клуби президенти.

Маълумот учун, аввалроқ "Атлетик" раҳбарияти Ла Лига ва Испания қироллик футбол федерациясини "Барселона"нинг барча молиявий операцияларини текширишни талаб қилиб огоҳлантирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!