"Ливерпуль"нинг мавсумолди тайёргарликлари қолдирилди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" жамоанинг мавсумолди тайёргарлиги кейинга қолдирди, дея хабар бермоқда The Independent. Бундай қарорга 3 июль куни автоҳалокатга учраган жамоа ҳужумчиси Диогу Жотанинг фожиали ўлими сабаб бўлган.

Tecno

Дастлаб ўйинчиларнинг биринчи гуруҳи 4 июль куни базада иш бошлаши, 8 июлдан тўлақонли машғулотлар бошланиши режалаштирилган эди. Бироқ, 5 июль куни бўлиб ўтган дафн маросимидан сўнг, номаълум муддатга қолдирилди.

Аввалроқ, "Ливерпуль" раҳбарияти Жота оиласига амалдаги шартнома бўйича қолган барча пулларни тўлаб бериши маълум бўлганди. Мерсисайдликлар сафида Диогу 2020 йилдан буён тўп суриб келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!