"Ливерпуль" футболчиси шартномани узайтирмасдан "Реал"га ўтишни хоҳламоқда

  • 10 июль, 21:35
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

"AS" нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конате клуб билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти ва асосий мақсади — Мадриднинг "Реал" клубига ўтиш. Бу ҳақда барча томонлар хабардор.

Tecno

2026 йилда уни эркин агент сифатида йўқотиб қўймаслик учун мерсесайдликлар франциялик футболчини аллақачон бу ёзда сотишни ўйлаяпти ва муносиб вариантларни излашга киришган. Англия чемпионлари 26 ёшли фулбек учун камида 50 миллион евро ишлаб олишни истаяпти.

Конате ҳозирда "Реал"нинг трансфер рўйхатидаги биринчи мақсад ҳисобланади. Аммо мадридликлар "Ливерпуль" талаб қилаётган пулни тўлаш ниятида эмас. Улар футболчини эркин агент сифатида олишни афзал кўришмоқда. Бироқ, агар нарх 20–25 миллион евродан ошмаса, бу ёздаёқ трансфер амалга ошиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!