“Барса” Левандовски ўрнига бошқа тўпурар топди

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” асосий тўпурар – 36 ёшли Роберт Левандовскининг ўрнини боса оладиган ҳужумчи топди.

Tecno

Caught Offside нашрининг ёзишича, каталонияликлар Англия Премьер-лигасида “Челси” шарафини ҳимоя қилаётган Николас Жексонни нишонга олди.

Испан клуби 24 ёшли Жексонни ўз сафига қўшиб олиши учун камида 50 миллион евро тўлаши талаб этилади. Бир неча йилдан бери молиявий муаммолардан азият чекаётган каталонияликлар бу суммани тўлаши қийин.

Шундан келиб чиқиб, “Барселона” раҳбарияти Жексонни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўтган мавсумда англиялик футболчи барча турнирларда 37 маротаба майдонга тушиб, 13 та гол ва олтита ассист қайд этди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!