“Барса”нинг 100 миллион евролик футболчисига иккита катта харидор чиқди

CHERY AUTO

Истеъдодли футболчиларни тарбиялашга ихтисослашган академияга эга бўлган “Барселона” яна бир даромадли трансферни амалга ошириши мумкин.

Tecno

Caught Offside нашри тарқатган маълумотга қараганда, каталонияликларнинг иқтидорли ўйинчиси Марк Касадога Англия Премьер-лигасининг икки гранд клуби – “Арсенал” ва “Челси” оғиз солмоқда.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчининг клуб билан тузган шартномасида уни 100 миллион еврога трансфер қилишни кафолатловчи банд бор.

“Барселона” УЕФА ва Ла Лига томонидан белгиланган молиявий фэйр-плейни бузмаслиги учун ёзги трансферлар даврида ўйинчи сотишига тўғри келяпти. Экспертларнинг таъкидлашича, бу вазият “Барселона” мутасаддиларини Касадога белгиланган нархни пасайтиришга мажбур қилади.

Касадо ўтган мавсумда 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва олтита ассист расмийлаштириб қўйди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси яна уч йил давом этиши белгиланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию