
Венгер: "ПСЖнинг барча футболчиларида мен ҳавас қиладиган умумий маҳорат бор"
Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ПСЖ футболчилари ҳақида юқори баҳосини берди.
"Ҳозир футболда натижани кўп ҳолларда пас сифати ҳал қилади. Бироқ ПСЖ футболчиларида мен ҳавас қиладиган умумий жиҳат бор — уларнинг барчаси дриблёрлар. Улар рақибни маҳорат билан алдаб ўтиб, шундан сўнг пас ҳам бера олади.
Дембеле, Барколя, Дуэ — уларнинг барчаси дриблингга интилувчан. Улар ҳеч нарсадан қўрқмайди. Мана шундай ҳукмрон жамоани кузатиш жуда қизиқ" — дея таърифлади франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар жорий мавсумда Суперкубок, Франция Кубоги, Лига 1 ва Чемпионлар лигасини қўлга киритган. Клуб 13 июль куни бўладиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида "Челси"га қарши ўйнайди.
Comments