"Манчестер Юнайтед" вингер трансфери бўйича фаол музокараларни олиб бормоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Брентфорд" ҳужумкор вингери Брайан Мбеумони ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. 25 ёшли камерунлик футболчи кўпдан бери "қизил иблислар"га ўтишга розилик берган, аммо клублар ўртасидаги музокаралар ҳозирча самара бермаган.

Tecno

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, айни дамда МЮ ва "Брентфорд" расмий вакиллари ўртасида фаол музокаралар давом этмоқда. Манкунианликлар келаси ҳафта охиригача трансфер бўйича розилик олишга умид қилмоқда.

Айтиш жоизки, Мбеумо манчестерликлар билан оғзаки келишувга эришган ва бошқа клублар билан музокара олиб бормаяпти. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 55 миллион евро деб баҳолаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию