"Атлетико Мадрид" футболчиси жамоада қолишни истамаяпти

CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" жамоасида тўп сураётган англиялик хавбек Конор Галлахер яқин вақт ичида Англияга қайтиши мумкин. 

Tecno

"Teamtalk" нашри тарқатган маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчига АПЛнинг “Ньюкасл” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Англияликлар Галлахерни жорий ёздаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида ва музокараларни бошлаган. Унинг трансфер баҳоси 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Конор ўтган мавсум “Атлетико” таркибида 50 та ўйинда иштирок этиб, 4та гол ва 6та ассист муаллифи бўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!